13:11, 02 Июнь 2022 | GMT +6
Кипр сайёҳлар учун COVID-19 чекловларини бекор қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Кипр сайёҳлар учун энг сўнгги COVID-19 чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат туризм департаменти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.
Саёҳатчиларга энди эмлаш сертификати, коронавирусга экспресс-тести ёки манфий ПЗР тести тақдим этилиши шарт эмас.
Керак бўлган нарса - шахсий гувоҳнома ва бортга чиқиш талонидир.
Туристлар автобусларда, таксиларда ва шифохоналарда ниқоб кийишлари шарт. Кипрдаги ресторанлар, барлар, кафелар ва тунги клублар ташриф буюрувчилар сонини мустақил равишда чеклаш ҳуқуқига эга.