Кимё бўйича Нобель мукофоти клик-кимёсини ривожлантириш учун учта олимга берилди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда кимё бўйича Нобель мукофоти молекуляр кимё ва молекулаларни яратиш учун асбобларни тайёрлаш соҳасидаги ишлар, шунингдек, биоортогонал кимё соҳасидаги ишлар учун берилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Ғолиблар Каролин Бертоцци (АҚШ), Мортен Мельдаль (Дания) ва Бэрри Шарплесс (АҚШ). Ҳакамлар ҳайъати қарорида айтилганидек, Шарплесс ва Мельдаль кўпроқ функционал тажрибалар учун пойдевор қўйишди. Бертоццининг тадқиқотлари, хусусан, онкологияга қарши кураш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Барри Шарплесс учун бу иккинчи Нобель мукофоти - 2001 йилда Қўмита унинг фармацевтика саноатида қўлланиладиган хирал катализаторларни ишлаб чиқишдаги хизматларини қайд этди.

10 декабр куни Стокгольмда диплом, медал ва пул мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция Қироллик Фанлар академияси физика бўйича 2022 йил учун Нобель мукофотини француз Ален Аспе, америкалик Жон Ф. Клаузер ва австриялик Антон Цайлингерга топширишга қарор қилгани хабар қилинганди.

Ва швед палеогенетики Сванте Пяэбо физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофотининг навбатдаги ғолиби бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram