Ким Чен Ин Россияга келади

None
Фото: Yonhap
МОSKVА. TASS-Kazinform – Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин яқин бир неча кун ичида Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.

«Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Ин яқин кунларда Россия Федерациясига расмий ташриф билан келади», – дейилади хабарда.

Бунгача Ким Чен Ин 2019 йил апрелда Россияга ташриф буюрган эди. Бу сафар у Владивостокда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.

Бу давлат раҳбарларининг биринчи учрашуви эди.

Давлат раҳбарлари якка тартибда ва делегациялар иштирокида суҳбатлашди. Учрашув якунида икки давлат раҳбарлари ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Бундан ташқари, 2023 йил июлда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Пхеньянга бориб, Ким Чен Ин билан учрашди, унга шахсий хабар ва Путиннинг совғасини топширди.

Сўнгги хабарлар