20:30, 13 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қиличбозлик: Тошкент шаҳри жаҳон кубогига мезбонлик қилади
TASHKENT. Kazinform - Жорий йил 15-17 ноябрь кунлари Тошкентдаги “Пахтакор” ва “Ёшлик” залларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Мусобақада дунёнинг 15 давлатидан 200 га яқин спортчи ғолиблик учун курашади, деб ёзади ЎзА.
Жорий йил 15-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” ва “Ёшлик” залларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Мусобақада дунёнинг 15 давлатидан 200 га яқин спортчи ғолиблик учун курашади.
Мусобақа тақвими қуйидагича:
- 15 ноябрь: қизлар учун индивидуал дастур;
- 16 ноябрь: ўғил болалар учун индивидуал дастур;
- 17 ноябрь: қизлар ва ўғил болалар учун жамоавий дастур.