Қиличбозлик: Қозоғистонлик споричлар Швейцарияда ўтказилган жаҳон чемпионатида кучли ўнталикка кирди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон эркаклар терма жамоаси қиличбозлик бўйича Берн шаҳрида (Швейцария) бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг чорак финалига чиқди.

Семсерлесу
Фото: ҰОК

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, жамоавий баҳсларда Эльмир Алимжанов, Вадим Шарлаимов, Ерлик Сертай ва Руслан Қурбанов медаллар учун кураш олиб боришди.

1/16 финалда қиличбозларимиз Данияни 31:30 ҳисобида мағлуб этишди. Кейинги босқичда Қозоғистон терма жамоаси Украинани 33:32 ҳисобида мағлуб этди.

Чорак финалда қозоғистонлик спортчилар Венгрияга 36:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Кейин Қозоғистон 5-8 ўринлар учун баҳсда Швейцарияга 42:45 ҳисобида имкониятни бой берди. Нидерландия терма жамоаси билан еттинчи ўрин учун баҳсда Қозоғистон терма жамоаси 45:40 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионати давомида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар