Қиличбозлик бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Саблямен семсерлесуден Қазақстан әйелдер командасы күміс жүлде алды
Фото: Olympic.kz

ASTANA. Kazinform – Қиличбозлик бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси тарихда илк бор Осиё чемпионати финалида чиқиш қилди.

Қозоғистон терма жамоаси Гонконг ва Жанубий Корея жамоаларини мағлуб этиб, финалда хитойлик спортчиларга бир неча очко билан имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Айгерим Сарибай, Карина Доспай, Анастсия Гулик ва Жасмин Капиджидан иборат Қозоғистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди.

Бу Қозоғистоннинг Қувайтдаги Осиё чемпионатида қўлга киритган тўртинчи медалидир.

Сўнгги хабарлар