Килиан Мбаппе Францияда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди

None
ASTANА. Кazinform – «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциянинг 2022 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Championat.cоmдан олинган маълумотларга биноан L’Equipe ўтказган сўровномага кўра Мбаппе олдинга чиқди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси К.Мбаппе 832 очко жамғарган. Иккинчи ўринда «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема (484 очко).

Кучли ўнталикка қуйидаги спортчилар киради:

1. Килиан Мбаппе (футбол, ​​832 очко)

2. Карим Бензема (футбол, ​​484)

3. Кент Фийон-Майе (биатлон, 403)

4. Антуан Дюпон (регби, 389)

5. Леон Маршан (сузиш, 358)

6. Кевин Майер (енгил атлетика, 169)

7. Клемент Ноэль (чанғи, 126)

8. Гийом Cизерон (фигурали учиш, 75)

9. Ромен Каннон (қиличбозлик, 52)

10. Шарль Кодрелье (елкан, 50)

L’Equipeнинг энг яхши спортчиси мукофоти Францияда 1946 йилдан бери, бутун дунёда эса 1975 йилдан бери таъсис этилган.

Рейтинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Ҳар бир нашрнинг журналисти номзодлар рўйхатидан бешта севимли спортчини танлайди. Биринчи ўрин - олти, иккинчи - тўрт, учинчи - уч, тўртинчи - икки, бешинчи - бир очко.

2012 йилдан бери мукофот Франция ва дунёнинг энг яхши спортчисига индивидуал равишда топширилади.

ФОТО: FRANCOIS NEL /GETTY IMAGES

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram