Кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги Тошкентда ўтади

кикбоксинг
Фото: ЎзА

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда йирик спорт тадбирлари юқори савияда ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири 2024 йилнинг 24-29 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Ушбу кунлар оралиғида Тошкент шаҳри кикбоксинг бўйича жаҳон кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Халқаро кикбоксинг ассоциациясининг 2024 йил учун мўлжалланган тақвимида хабар берилган. Жаҳон кубоги Тошкент шаҳридаги қайси мажмуада ташкил этилиши ҳақида ҳали аниқ маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси 2023 йил ноябрь ойида Португалияда ўтказилган жаҳон чемпионатида 3 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар