Киевда рекорд даражада коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Киевда коронавирус инфекциясини рекорд даражада юқтириш ҳолатлари аниқланди: кунлик ўсиш 1 ноябрга нисбатан қарийб 4 бараварга ошиб, 1700 дан ортиқ янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. Шаҳар шифохоналарида реанимация бўлимлари коронавирус билан касалланганларга деярли тўла. Беморларнинг аксарияти эмланмаган. Киев ва мамлакатнинг 16 вилояти энг қаттиқ карантин чекловлари амал қилаётган эпидемик хавфли қизил зонага кўчди, деб хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.
None
None

«Мослашувчан карантин доирасида баъзи тадбирлар чекланган, аммо биз тўлиқ эмланган одамлар учун истисно қилдик, агар сизнинг ходимларингиз ёки мижозларингиз икки компонент билан эмланган бўлса, унда сиз ишлашингиз мумкин», - деб тушунтиради Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ирина Руденко.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, мамлакатнинг катта ёшли аҳолисининг 43 фоизи эмланишга тайёр эмас.

Мамлакат аҳолисининг 20 фоиздан камроғи тўлиқ эмланган. Пандемия бошланганидан бери биринчи марта инфекция билан касалхонага ётқизилганлар сони 50 мингдан ошди.

Сўнгги хабарлар