Кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 36 фоиздан ошди – ҚР Президенти

Кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 36 фоиздан ошди, – ҚР Президенти
Фото: akorda.kz

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтын сапа»(Олтин сифат) ва «Парыз»(Бурч) мукофотларини топшириш маросимида нутқ сўзлади, дея хабар беради Каzinform.

“Барчангизни „Алтын сапа“, „Парыз“, „Қазақстанның үздік тауары“ танловлари якунлангани билан табриклайман! Ҳар йили ушбу тантанали йиғилишда юрт равнақига катта ҳисса қўшган тадбиркорларга эҳтиром кўрсатамиз. Бу кўп йиллардан буён яхши анъанага айланган муҳим тадбирдир. Ҳозир Қозоғистонда тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланмоқда”, — деди Давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, давлат бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

“Кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 36 фоиздан ошди. Бу аслида юқори кўрсаткичдир. Бу соҳада меҳнат қилаётганлар сони 4,3 миллион нафарга етди. Яъни, меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг 45 фоизи. Сўнгги йилларда саноатлаштириш ишлари юқори суръатларда олиб борилмоқда. Ўтган йили ишлаб чиқариш саноати экспорти 26 миллиард доллардан ошди. Бу рекорд кўрсаткич. Ўтган йили ушбу соҳага 1,5 триллион тенге сармоя киритилди. Қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш учун максимал шароитлар яратилди. Натижада республика бюджетига солиқ 5 баробар ошди. Шу тариқа бизнес вакиллари давлатнинг ишончли ҳамкорларига айланди”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар