Киберспорт бўйича биринчи Олимпия ўйинлари 2025 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinfrom - Киберспорт бўйича биринчи Олимпия ўйинлари 2025 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бундай қарор Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Kazinfrom мухбири.

Саудовская Аравия
Фото: Анадолу

ХОҚ аъзолари Парижда бўлиб ўтган 142-сессияда киберспорт бўйича Олимпия ўйинлари ташкил этилишини бир овоздан маъқуллади. Лойиҳа Саудия Арабистони Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

“ХОҚ сессиясида киберспорт бўйича Олимпия ўйинлари яратилиши тасдиқланиши билан биз рақамли инқилоб суръатларига ҳамқадам бўлаяпмиз. Бизнинг Киберспорт буйича комиссиямизда такдим этилган киберспорт ҳамжамияти ушбу ташаббусга узгача гайрат билан ёндашди.Бу Олимпия брендининг жозибадорлиги ва у ёшлар ўртасида намоён бўлаётган қадриятларнинг яна бир далилидир”, — деди ХОҚ президенти Томас Бах.

ХОҚ мусобақани ҳар икки йилда бир марта ўтказишни таклиф қилган, бироқ бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Сўнгги хабарлар