КХШТнинг биохавфсизлик бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши ўз ишини бошлади

КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдиновнинг маълум қилишича, Кенгаш раиси этиб истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбари, Россия бош давлат санитария врачи Анна Попова сайланди.
«Янги тузилманинг мақсади биологик таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш соҳасида фаолият ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш, КХШТга аъзо давлатларнинг биологик хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли тизимини яратишдан иборат», — дея қўшимча қилди В.Зайнетдинов.
Унинг қайд этишича, кенгашнинг биринчи йиғилиши КХШТга аъзо барча давлатлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган.
«Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари биологик таҳдидларга биргаликда жавоб бериш бўйича ўзаро ҳамкорлик режаларини ва КХШТга аъзо давлатларнинг БТWC режимини мустаҳкамлаш, радиациявий, кимёвий, биологик ҳимоя ва тиббий таъминотни биргаликда шакллантириш бўйича позицияларини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар», - дейди матбуот котиби.
Йиғилишда кенгаш фаолиятининг ташкилий масалалари, жумладан, кундалик фаолиятда биологик хавфсизлик масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Муаллиф: Наримбек Исмағулов