КХШТ давлатлари минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият юзасидан фикр алмашади

Минскда КХШТга аъзо давлатлар минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият юзасидан фикр алмашади. Бу ҳақда ҚР ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

 КХШТ
Фото: КХШТ расмий сайти

“22 ноябрь куни Минскда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу, Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов ва Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов иштирок этади. Учрашувда КХШТнинг Коллектив хавфсизлик зоналаридаги ҳарбий-сиёсий ҳолати ва сессиялараро даврдаги ташкилот фаолияти юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган”, – деди Айбек Смадияров.

Унга кўра, йиғилиш иштирокчилари коллектив хавфсизлик тизимини ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича қарорлар қабул қилади ва бир қатор сиёсий баёнотлар билан чиқади.

Шунингдек, ҳужжатлар лойиҳалари Коллектив хавфсизлик кенгашининг Минскда бўлиб ўтадиган сессиясида маъқулланиши кутилмоқда.

“2024 йил 1 январдан бошлаб ташкилотга раислик Қозоғистон Республикасига ўтади. Шу боис Минскда бўлиб ўтадиган қўшма йиғилишда М.Нуртилеу келгуси йил Қозоғистоннинг ушбу ташкилотдаги фаолиятининг устувор йўналишлари билан таништиради. Устувор йўналишларни шакллантириш жараёнида Қозоғистон томони КХШТ фаолиятида узлуксизликни сақлаш муҳимлигига асосланади. Ҳамкорларга асосий эътиборни КХШТ фаолиятининг аъзо давлатлар учун кўпроқ долзарб ва талаб қилинадиган низом йўналишларига қаратиш тавсия этилади. Умуман олганда, Қозоғистоннинг устувор йўналишлари КХШТ саммитида Давлат раҳбари томонидан расман тақдим этилади”, – деди ҚР ТИВ вакили.

Сўнгги хабарлар