13:01, 14 Август 2023 | GMT +5
КХДР ядро полигони яқинида икки марта зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform – Шимолий Кореядаги ядро полигони яқинида иккита зилзила қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

2,7 магнитудали биринчи зилзила Шимолий Хамген провинциясидаги Килжу шаҳридан 40 километр шимоли-ғарбда содир бўлган. Бу ҳақда Yonhap Корея метеорология бошқармасига таяниб хабар берди.
2,3 магнитудали иккинчи зилзила Килжу шаҳридан 42 километр шимоли-ғарбда қайд этилган. Пунгье-ри ядро полигони Килжу шаҳрида жойлашган бўлиб, КХДР 6 марта ядровий синов ўтказган.