КХДР ўз тақвимидан воз кечмоқда

ASTANA. Kazinform – Корея Халқ Демократик Республикаси Ким Чен Иннинг етакчилигини мустаҳкамлаш мақсадида ўзининг жуче тақвимидан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

КНДР, Северная Корея, Южная Корея, ракеты
Фото: unsplash

Жуче тақвим тизими мамлакат асосчиси Ким Ир Сенни шарафлаш учун ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур тақвим бўйича Ким Ир Сеннинг туғилган йили — 1912 йил жуче бўйича 1 йил ҳисобланади. Тақвим расман 1997 йилда Ким Ир Сеннинг юрак хуружидан вафот этганидан уч йил ўтиб қабул қилинган. Шимолий Корея шу вақтдан бери жуче тақвими билан биргаликда Григорий тақвимидан ҳам фойдаланиб келади.

Нашраг кўра, Ким Чен Иннинг 10 октябрь куни қилган нутқи ва 11 октябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги томонидан чиқарилган баёнотда сана жуче 113 йили деб кўрсатилган. Бироқ Ким Чен Иннинг нуфузли синглиси Ким Ё Чжон томонидан 12 октябрь куни эълон қилинган баёнотда сана 2024 йил кўринишида қайд этилган. Жуче тақвими ҳақида эса ҳеч қандай эслатма қилинмаган.

Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг ички аудиториясига мўлжалланган асосий газета “Rodong Sinmun” 12 октябрь куни босма нашрида ҳам, ўз веб-сайтида ҳам жуче тақвимидан фойдаланган. 13 октябрь кунидан бошлаб газета жуче тизимини Григорий тақвимига ўзгартирган.

Жуче тақвимидан 27 йил ўтгач фойдаланишни тўхтатиш Ким Чен Иннинг ўз етакчилигини мустаҳкамлаш ва ўзидан олдинги раҳбарларнинг меросига таянмаслик истагини акс эттириши мумкин.

“Бу, эҳтимол, Ким Чен Иннинг ўз шахсиятига сиғинишни шакллантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлиши мумкин. Бу йил бошидан бери кузатилмоқда”, – деди Жанубий Корея расмийларидан бири.

Сўнгги хабарлар