Кейинги уч кунлик об-ҳаво маълумоти

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 13-15 август кунлари об-ҳаво маълумотини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Кейинги уч кун ичида жанубий циклонлар Қозоғистоннинг шимолий-шарқий ҳудудларига кўчиб ўтади ва ҳаво ўзгариб туради. Мамлакатимизнинг кўп қисмида момақалдироқ бўлади, ёмғир ёғади. Ғарбий, шимоли-ғарбий, шимоли-шарқий ва шарқда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Атмосфера жабҳаларининг ўтиши туфайли баъзи жойларда довул, кучли шамол ва дўл бўлади. Шимоли-ғарбий ва шимолий туманларда туман тушади. Фақат жанубда ёғингарчилик бўлмайди», - деди «Қазгидромет».

Сўнгги хабарлар