Кейинги уч кун ичида ҳаво ҳарорати 35 даражагача қизийди

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” синоптиклари 30 майдан 1 июнгача бўлган уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

ауа райы
Фото: Pixabay

Яқин уч кун ичида республиканинг шимолий, шимоли-ғарби, шарқи ва марказида, 1 июнда ғарбда атмосфера жабҳалари таъсирида ҳаво ўзгариб туради.

Натижада момақалдироқ, дўл, кучли шамол бўлади.

Юқори босим таъсирида мамлакат жанубида ёғингарчилик тўхтайди.

Баренц денгизининг юқори босими ҳудудларга тарқалади, бунинг натижасида кечаси ва эрталаб минус 3 даража совуқ бўлади.

Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи кўтарилади.

Республиканинг ғарбида, жанубида 27-35, шимоли-ғарбий, шимол, марказда 15-25, жануби-шарқда 22-27 даража иссиқ бўлади.

Шарқий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 10-20 даражагача пасаяди.

Сўнгги хабарлар