Кейинги уч кун ичида бўрон эсиб, аёзнинг юзаси қайтади

“Қазгидромет” синоптиклари 14-16 декабрь кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Pixabay

Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво сақланиб қолади. Мамлакатнинг шарқи арктик антициклон таъсирида бўлади. Шунинг учун у ерда аёзли ҳаво сақланиб қолади.

15-16 декабрда атмосфера фронтлари таъсирида республиканинг ғарбий, жануби ва жануби-шарқида қор ёғади.

Республиканинг ғарбий, жануби ва жануби-шарқида кучли шамол эсиши, бўрон бўлиши, тоғли ҳудудларда туман тушиши, республика ғарбда чанг бўрони ҳукм суриши мумкин.

“Тунда ҳарорат аста-секин кўтарилади. Ғарбда 5-15 даражагача совуқ, шимоли-ғарбда ва марказда 10-25 даражагача совуқ, шимолда 17-28 даражагача совуқ, жанубда - 5-18 даражагача, жануби-шарқда - 10-25 даражагача», - дейди мутахассислар.

Шунга қарамай, Қозоғистон шарқида 30-40 даража совуқ сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар