Кейинги уч кун бўйича об-ҳаво маълумоти

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг айрим вилоятларида 2-5 август кунлари ҳаво иссиқ бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Кейинги уч кун бўйича об-ҳаво маълумоти

«Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво массалари Қозоғистоннинг ғарбий ва жанубий ҳудудларини қамраб олади. Бу ҳудудларда ҳали ҳам жуда иссиқ + 35-40, баъзи жойларда +43 °С гача.

Атмосфера жабҳалари туфайли мамлакат шимоли ва шарқида ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.

Кундузи шимолда, марказда ва шарқда ҳаво ҳарорати +23-33 даража илиқ бўлади», - дейилади хабарда.