Кейинги 5 йилда Туркистон вилоятида 4420 оила коммунал уй-жой олди

None
ASTANA. Кazinform - Кейинги 5 йилда Туркистон вилоятида 4420 оила коммунал уй-жой олди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Дархан Сатибалди марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Туркистон вилоятида қурилиш саноати жадал ривожланмоқда. 5 йил ичида қурилиш ҳажми 2,5 баробарга ошиб, 351 миллиард тенгени ташкил этди. Фойдаланишга топширилган турар-жой майдони икки баравар кўпайиб, 864 минг квадрат метрга етди. 5 йил давомида 4420 оила коммунал уй-жой билан таъминланди. «7-20-25» дастури ва «Отбасы» банки орқали 5 мингдан ортиқ оила ижтимоий ипотека уйларини сотиб олди.

Ҳоким, шунингдек, вилоятда 2 мингдан ортиқ оила ижарага олинган уй-жой нархи учун субсидия олганини таъкидлади.

«221 кўп қаватли уй капитал таъмирланди. Жорий йилда Туркистон вилоятида 205 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Йил охиригача умумий майдони 211 минг квадрат метр бўлган 65 та кўп қаватли уйни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Натижада 3557 оила ўз уйига эга бўлади», — деди Дархан Сатибалди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар