Кейинги 3 йилда Қозоғистонда экотуристлар сони икки баравар ошди

ASTANA. Kazinform – Охирги 3 йилда Қозоғистонда экотуристлар сони 2 баробардан зиёд ошди. Агар 2020 йилда улар 985 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йил охирига келиб улар 2 миллионга етди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

«Бу Қозоғистонда экологик туризмнинг ривожланиш динамикаси ва мамлакатда экотуризм маданияти шаклланаётганининг кўрсаткичидир. Шунингдек, республика миллий боғларида янги туристик объектлар: ташриф буюрувчилар марказлари, кемпинг ва глампинглар қурилмоқда. У меҳмонларга маҳаллий экотизим ва ёввойи табиат, туристик маршрутлар, транспорт пунктлари ва бошқалар ҳақида маълумот беради.

Масалан, «Аюсай» сайёҳлик марказида туристик хавфсизлик журналида турли йўллар бўйлаб кетаётган саёҳатчилар рўйхатга олинади. Агар дам олувчилар соат 22:00 га қадар қайтиб келмаса, ташриф буюрувчилар маркази ходимлари қидирув ишларини бошлайди», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Эслатиб ўтамиз, кейинги 2 йилда Қозоғистон миллий боғларида 14 та ташриф буюрувчилар маркази очилган бўлиб, улардан 7 таси хусусий инвесторлар ёрдамида қурилган. Бундан ташқари, жорий йилда мамлакатда глампинг-сайтлар сони 38 тага етди.


Сўнгги хабарлар