Кейинги 3 йилда Қозоғистонда 87 мева сақлаш омбори қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев йирик ва ўрта қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини сақлаш имкониятига эга бўлиши кераклигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пойтахтдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашувда вазир сабзавот сақлаш йўл харитасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари субсидия ҳисобига омборлар қуриш имкониятига эга эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, давлат қурилиш харажатларининг 40-50 фоизини қоплайди. Вазирлик томонидан яқин 3 йилда 87 та мева сақлаш омбори қуриш режалаштирилган. Омборларнинг умумий сақлаш ҳажми 350 минг тоннага яқин.

«Биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик ва ўрта корхоналар ўз маҳсулотларини тежаш имкониятига эга бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Кўпгина кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларида маҳсулот даладан йиғиб олинади ва у мавсумдан ташқари давом этмайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларимиз кам фойда кўради», – деди Ербол Қарашўкеев.

Унга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги май-июн ойларигача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаб қолиш мажбуриятини олган. Шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Ўзбекистондан эртапишар сабзавот маҳсулотларини арзон нархда етказиб бериш бўйича келишиб олиш режалаштирилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар