Кенес Рақишев Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларига 100 минг доллардан беришга ваъда қилди

«Бокс – мамлакатдаги энг оммабоп ва самарали спорт тури. Шу боис Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати мухлисларнинг алоҳида эътиборида бўлиши аниқ. Қозоғистон бокс федерацияси, мураббийлар ва спортчиларнинг ўзлари бўлажак мусобақага пухта тайёргарлик кўриш учун бор куч-ғайратларини ишга солишяпти (...)
Ўғлонларимизни рағбатлантириш мақсадида анъанага кўра ғолиб ва совриндорларни ўз маблағим ҳисобидан қўшимча мукофотлар билан тақдирлайман. Чемпионларнинг ҳар бири учун 100 000 АҚШ доллари ажратилади.
Боксчиларга асосий тилагим тарихда номларингизни қолдириш. Шуни унутмангки, бутун Қозоғистон сизга мухлислик қилади!», – деб К.Рақишев сўзларини келтиради бокс федерацияси.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси аввалги жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Фото: instagram.com/boxingkazakhstan