Келишув тикланмагунча Эрон ядровий иншоотларда МАГАТЭ кузатув камераларини ёқмайди

ТЕHRAN. Кazinform - Эрон ядровий келишув қайта тикланмагунча Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЕ) Эрон ядровий инфратузилмаси объектларида жойлашган видеокамераларини ёқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Kazinform мухбири IRNA агентлигига таяниб хабар беради.
None
None

Бу ҳақда душанба куни Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсламий баёнот берди.

«Ушбу камералар ядровий келишув билан боғлиқ. Агар Ғарб бу келишувга қайтса ва улар [камералар] зарар келтирмаслигига ишончимиз комил бўлса, биз бу камералар бўйича қарор қабул қиламиз», - деди М. Эсламий.

«Эрон томонидан Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қабул қилиш айбловларни олиб ташлаш ва ишончни мустаҳкамлашга асосланган эди. Эрон ишончни мустаҳкамлаш мақсадида ўз фаолиятини чеклашга рози бўлди, бироқ улар (ядровий келишув иштирокчилари – таҳр.) ўз мажбуриятларини бажармади», — дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Июн ойида 35 давлатни ўз ичига олган МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши кўпчилик овоз билан Эронни эълон қилинмаган учта жойда топилган уран изларини тушунтира олмагани учун танқид қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Reyters.

Ушбу резолюциядан сўнг Эрон 2015 йилда жаҳон кучлари билан тузилган келишувга мувофиқ ўрнатилган 27 та видеокамерани ўз ичига олган ташкилот жиҳозларининг демонтаж қилиниши ҳақида МАГАТЭни хабардор қилди.

Эрон расмийларининг позициясига кўра, кузатув камералари ушбу айбловларни ўчириш учун мўлжалланган ва агар айбловлар ҳали ҳам мавжуд бўлса, энди камераларнинг ишлаши учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбарининг сўзларига кўра, камералар агентликнинг ўзи томонидан йиғилган, муҳрланган ва келишув тикланмагунча объектларда сақланган.

«Ислом Республикаси ҳеч қачон келишув доирасидан ташқарида ва МАГАТЭ билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда яширин фаолият ва бойитишга эга эмас. Оғир сув ишлаб чиқариш иншооти ёки Эрон ядро саноатининг бошқа инфратузилмаларини яратиш агентлик томонидан мувофиқлаштирилган ва ҳозир ҳам МАГАТЭ назорати остида», — деди Эсламий.

Айни пайтда бир қатор давлатлар Эрон ва Эрон ядровий дастури бўйича 5+1 деб номланувчи давлатлар гуруҳи ўртасида 2015-йилда тузилган Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси сиёсий келишувини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Кейин гуруҳга АҚШ, Россия, Буюк Британия, Хитой, Франция - БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси, шунингдек, Германия кирди. Битимнинг асосий мақсади Эрон ядро қуролини яратмаслигига ишонч ҳосил қилиш эди.

Бироқ 2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ келишувдан чиқишини эълон қилди ва Эронга қарши қўшимча санкциялар эълон қилди.

Фото: ru.irna.ir

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Сўнгги хабарлар