Келгуси йилларда Қозоғистонда 12 та реабилитация маркази қурилади

ASTANА. Кazinform - Жорий йилда ногиронларни жамиятга жадал интеграциялаш учун 12 та реабилитация марказини қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Жорий йилда Семей ва Кентау шаҳарларида реабилитация марказлари фойдаланишга топширилади ва улар 1 июлдан биринчи хизматни олувчиларни қабул қилади.

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб ижтимоий хизматлар порталининг янги формати жорий этилади. Порталда товар ва хизматлар параметрлари, етказиб берувчиларга ва уларнинг товарлари сифатига янги ва қатъий талаблар қўйилиши ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилган. Бундан ташқари, имконияти чекланган шахсларга портал орқали етказиб берувчиларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш имконияти берилади», — деди у.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий базани янгилаш чоралари кўрилаётганини эслатди.

«Ўтган йилнинг ноябр ойида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича миллий режага ўзгартиришлар киритилиб, қонун ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак бўлган ўзгартиришларнинг бир қисми Ижтимоий Кодекс лойиҳасига киритилган эди. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг факультатив баённомасини ратификация қилиш бўйича ишлар бошланди», — деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар