Келгуси йили “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади
ТASHKENT. Кazinform - “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги саммит келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Марказий Осиё – Германия” саммитида иштирок этган қўшни давлат президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Ўзбекистон раҳбари саммит чоғида давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё+” форматидаги учрашуви ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги суръат бераётганини таъкидлади.
“Биз очиқ ва натижага асосланган мулоқотни яратдик, чегаралар, сув, энергетика, савдо ва транзит йўналишларидаги кўплаб масалаларни ўз кучимиз билан ҳал қилиб келмоқдамиз. Шунингдек, “Марказий Осиё+” формати доирасида дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштирдик. Биз аниқ биламизки, минтақамиз келажаги, унинг хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши фақат бизнинг сиёсий иродамизга боғлиқ”, — деди Ўзбекистон президенти.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон келгуси йили “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматида навбатдаги саммитга мезбонлик қилади.
“Келгуси йили Ўзбекистонда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги саммитни ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз. У минтақа келажаги учун сармоя жалб этишга бағишланади”, - деди Ш.Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида “Марказий Осиё – Германия” саммити бўлиб ўтди.