10:12, 26 Июль 2022 | GMT +5
Келгуси йили «Еуровидение» қўшиқ танлови Буюк Британияда бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа радиоэшиттириш иттифоқи «Еуровидение-2023» қўшиқ танлови Буюк Британияда ўтказилишини маълум қилди. Тадбир ташкилотчилари мусобақани жорий йилда Украинада ўтказишни хавфли деб ҳисоблашди, дея хабар беради Kazinform ВВС ахборот агентлигига таяниб.
Қоидаларга кўра, танлов ўтган йили ғолиб чиққан мамлакатда ўтказилиши керак. 2022 йилда Украина номидан чиқиш қилган «Калуш» гуруҳи «Стефания» қўшиғи билан ғолиб бўлди.
Бироқ танлов ташкилотчиларининг фикрича, Украинада давом этаётган уруш туфайли иштирокчилар ва томошабинлар хавфсизлиги таъминланмаган.
Аввал хабар қилинганидек, Украина дастлаб бу қарорга қарши чиққан ва мусобақани ўз ҳудудида ўтказиш бўйича музокараларни давом эттиришни талаб қилган.
Аммо фикр-мулоҳазалар натижасида хавфсизлик муҳим рол ўйнади.