Келгуси йилга қадар Қозоғистон ҳудудидан рублни нақд пулда олиб чиқишга рухсат берилди

None
ASTANА. Кazinform – Бош вазир Алихан Смаилов «Қозоғистон Республикасининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорини имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасининг иккинчи даражали банкларига Россия рублини Қозоғистон ҳудудидан нақд пулда олиб чиқишга рухсат берилсин. Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин. Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради ва 2024 йил 1 январгача қўлланилади», — дейилади Бош вазир Алихон Смаилов имзолаган Ҳукумат қарорида.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар