Келгуси йилдан бошлаб Қозоғистонда 50 ёшдан ошган шахсларни иш билан таъминлаган корхоналарга субсидиялар берилади

ASTANA. Kazinform – 2023 йилдан бошлаб «Күміс жас» лойиҳасида 50 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этиши мумкин, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшига қадар фуқароларни бандликка кўмаклашиш бўйича фаол чора-тадбирларга жалб этишга қаратилган «Күміс жас» лойиҳаси иштирокчилари контингенти ва иштирок этиш муддати кенгайтирилади.

Унда 50 ёшга тўлган Қозоғистон фуқаролари 3 йилгача қатнашиши мумкин.

Амалдаги қоидаларга кўра, юқорида кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш доирасида иш берувчи томонидан пенсия ёшидаги (58 ёшдан) шахсларни иш билан таъминлаш учун белгиланган иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат субсидиялари ҳисобига иш ўринлари яратилади, лекин 30 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичидан (кейинги ўринларда - ОҲК) кўп бўлмаган миқдорда.

Шу билан бирга, ишнинг давомийлиги 12 ойдан ошмайди.

2023 йилдан бошлаб «Күміс жас» лойиҳаси иштирокчилари контингентига 50 ёшдан ошган ишсиз фуқаролар киритилади, иштирок этиш муддати 36 ойгача бўлади, иштирокчиларнинг иш ҳақи бўйича субсидия миқдори оширилади.

Субсидиялар миқдори: ишнинг биринчи йилидаги иш ҳақининг 70%ни (лекин 30 ОҲК дан ошмаслиги керак), иккинчи иш йилидаги иш ҳақининг 65%ни (лекин 30 ОҲК дан ошмаслиги керак), учинчи йилдаги иш ҳақининг 60% ни (лекин 30 ОҲК дан ошмаслиги керак) ташкил этади.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида «шахсий ёрдамчи» ва «ижтимоий ходим» касблари бўйича ишга жойлашиш имконияти пайдо бўлади.

«Күміс жас» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳар йили камида 15 минг нафар аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш чора-тадбирлари билан қамраб олиниши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар