10:10, 20 Декабрь 2022 | GMT +5
Келгуси йилда Жамбил вилоятига қанча маблағ ажратилади
TARAZ. Кazinform – Жамбил вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бўлими бошлиғи Гулдана Жауинбекова 2023-2025 йилларга мўлжалланган вилоят бюджети лойиҳаси ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Кazinform.

Унга кўра, 2023 йилга вилоят бюджети даромадлари 507,8 миллиард тенге миқдорида режалаштирилган бўлиб, бу 2022 йилнинг амалдаги ҳажмидан 49,1 миллиард тенгега ёки 10,7 фоизга кўпдир.
«Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2023 йилда Жамбил вилоятига республика бюджетидан 454,7 млрд тенге миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бу 2022 йилга нисбатан 48,1 миллиард тенгега ёки 11,8 фоизга кўпдир. Бюджет харажатларининг 70 фоизи ёки 349,1 миллиард тенге ижтимоий соҳага йўналтирилади, бу ўтган йилга нисбатан 15,1 фоизга ошади»
, - деди Гулдана Жауинбекова.