Келгуси йили Қозоғистонда ўртача пенсия қанча бўлади

Келгуси йилда Қозоғистонда ўртача пенсия қанча бўлади
Фото: ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақипова келгуси йилда ўртача пенсия қанча бўлишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

“Бизда базаий пенсия тўлови ошиб бормоқда. Жорий йилда базавий пенсиянинг энг кам миқдори энг кам яшаш минимумининг 54 фоизидан 60 фоизигача оширилди. Келгуси йилдан бошлаб биз минимал чегарани яна 5 фоизга оширамиз. Бундан ташқари, инфляция даражасига индексация амалга оширилади. 1998 йил 1 январгача иш стажи учун тўланган бирдамлик пенсиялари ва 2024 йил 1 январга белгиланган тўловлари бўлган барча пенсионерлар учун индексация 7 фоизга, жами 9 фоизга амалга оширилади”, — деди Светлана Жақипова.

Меҳнат вазирининг сўзларига кўра, қозоғистонликларнинг ўртача пенсияси ўтган йили 120 минг тенгени ташкил этган бўлса, келгуси йили бу кўрсаткич 130 минг тенгега тенг бўлади.

Сўнгги хабарлар