Келгуси йилда Қозоғистонда давлат энергетика реестрининг субъектлари 40 мингга етади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда давлат энергетика реестри субъектлари энергия тежаш соҳасига 350 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритди. Натижада 88 миллиард тенгега яқин маблағ тежалди. Бу ҳақда «Электр энергетикасини ривожлантириш ва энергия тежаш институти» АЖ бошқаруви раиси Бауржан Смағулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Энергияни тежаш ва унинг самарадорлигини ошириш сиёсатини амалга ошириш мақсадида 2013 йилда Япония тажрибаси асосида давлат энергетика реестри тузилди. Ўшандан бери давлат энергетика реестри доирасида 80 мингдан ортиқ ташкилот ва корхоналар мониторинг қилинди. Бугунги кунда давлат энергетика реестрида 20 мингдан ортиқ ташкилот ва корхона мавжуд»

, — деди Бауржан Смағулов пойтахтда ўтказилган энергия тежаш бўйича халқаро форумда.

Унга кўра, бюджет биноларининг энергия ресурслари истеъмоли ошиши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди.

«2023 йилдан бошлаб давлат энергетика реестри субъектлари сони 40 мингтага етади. Бугунги кунда давлат энергетика реестри 10 йиллик ретроспективли тўлиқ автоматлаштирилган маълумотлар тизимидир. Бошқача айтганда BIG DATA. Энергияни тежаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун реестр субъектлари томонидан 350 миллиард тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилди. Натижада қарийб 88 миллиард тенге тежалди»

, - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар