10:38, 20 Февраль 2024 | GMT +5
Келгуси қишки Осиё ўйинлари Харбин шаҳрида бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform - Осиё Олимпия кенгаши IX қишки Осиё ўйинлари пойтахтини аниқлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб.

Келгуси қишки Осиё ўйинлари 2025 йилнинг 7 февралидан 14 мартигача Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, Оиё Олимпиа кенгаши ўйинларнинг "Қиш орзулари, Осиёда муҳаббат" каби янграйдиган маскот, эмблема ва шиорини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Харбин қишки Осиё ўйинларига 1996 йилда мезбонлик қилган. Ўша ўйинларда Қозоғистон терма жамоаси 14 олтин, 9 кумуш, 8 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида ХХР терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.