Келгуси иситиш мавсумида Қозоғистон аҳолиси қанча кўмир истеъмол қилади
Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 7 ойида қарийб 61,7 миллион тонна кўмир қазиб олинган. Энергетика комплексларига жўнатилган кўмир ҳажми эса 36,8 миллион тоннани, коммунал соҳага 3,9 миллион тоннани, экспортга жўнатилган кўмир ҳажми эса 18,3 миллион тоннани ташкил этди.
Т.Жолмағамбетовнинг сўзларига кўра, иситиш мавсуми олдидан аҳоли ва коммунал соҳага кўмир етказиш учун ҳаракатланувчи таркиб билан таъминлаш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган.
«Коммунал соҳа ва мамлакат аҳолиси учун зарур бўлган ҳажм 9,1 миллион тоннани ташкил этади. Уларнинг 2,3 миллион тоннаси коммунал-маиший соҳага, 6,8 миллион тоннаси эса аҳолига зарур. Ҳозир 9,1 миллион тоннанинг 2 миллион тоннаси етказиб берилди», — деди вазирлик вакили Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов