Қозоғистонлик спортчиларнинг келгуси ҳафтада ўтказиладиган спорт тадбирлари жадвали эълон қилинди
ASTANA. Kazinform — ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг расмий Telegram-каналида 11-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган спорт тадбирлари жадвали эълон қилинди.
9-12 ноябрь — “Асиқ ату” бўйича катталар ўртасида жамоавий Жаҳон кубоги. Мусобақада Қозоғистон терма жамоасидан 40 нафар спортчи иштирок этади. Ўтказилиш жойи: Анқара, Туркия. ⠀
9-13 ноябрь — Тўпли хоккей бўйича катталар ўртасида ҚР кубоги мусобақасида мамлакатимизнинг 15 вилоятидан 115 нафар спортчи иштирок этади. Ўтказилиш жойи: Ўскемен. ⠀
9-16 ноябрь — Тўғизқумалақ бўйича жаҳон чемпионати. Жаҳон мусобақада бутун дунёдан 100 нафар спортчи иштирок этади. Ўтказилиш жойи: Анқара, Туркия. ⠀
10-16 ноябрь — Парапауэрлифтинг бўйича ҚР чемпионати. Мамлакат чемпионатида 17 вилоятдан 100 нафар спортчи иштирок этади. Ўтказилиш жойи: Алмати шаҳри. ⠀
10-17 ноябрь — Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати (барча ёш тоифалари учун) Татаристоннинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида 30 давлатдан 700 нафар спортчи куч синашади. Қозоғистон терма жамоасидан 100 нафар курашчи иштирок этади. Ўтказилиш жойи: Қозон, Россия. ⠀
13-17 ноябрь — Жиу-житсу бўйича халқаро Abu Dhabi World Professional Jiu-Jitsu Championship жаҳон чемпионати. Халқаро мусобақада 10 та давлатдан 500 нафар спортчи иштирок этади. Мамлакат шарафини 28 нафар спортчи ҳимоя қилади. Ўтказилиш жойи: Абу Даби, БАА.