Келгуси ҳафтада Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

ASTANA. Kazinform - Бу ҳақда “Қазгидромет” РДК матбуот котиби Алина Исмағулова маълум қилди.

дождь
Фото: Александр Павский/ Kazinform

“Қозоғистон ҳудудида қор билан қопланган ерларнинг умумий майдони 3 фоизни ташкил этди. Қор қоплами асосан Шарқий Қозоғистоннинг ўрмонли ва тоғли ҳудудларида, Абай, Жамбил, Туркистан, Алмати ва Жетису вилоятларида сақланиб қолган. Синоптик маълумотларига кўра, 20-26 апрель кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, фақат айрим кунлар ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин”, - деди А.Исмағулова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, Шарқий Қозоғистон вилоятида ҳафта боши ва ўртасида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳафта охирида Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий, шимоли, маркази, Абай вилоятида кечаси қор аралаш ёмғир ёғади.

“Бундан ташқари, 23, 25 апрелда Жамбил вилоятида, 26 апрель куни Туркистон, Алмати, Жетису вилоятларида кучли ёмғир ёғиши мумкин”, - деди Қазгидромет вакили.

Сўнгги хабарлар