Келгуси 5 йил ичида Қозоғистонда базавий пенсия доимий равишда ошади - вазирлик
«Жорий йилдан бошлаб ишсиз фуқароларга Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан 6 ойгача бўлган муддатга олдинги даромадларининг 45 фоизини ижтимоий суғурта тизимига бадал тўлаган муддатларига қараб тўлаш режалаштирилган. Ижтимоий кодексда, Солиқ кодекси ва бошқа қонунларда назарда тутилган чора-тадбирлар якка тартибдаги тадбиркорларни ижтимоий суғурта тизимига максимал даражада қамраб олиш имконини беради», — деди Ақмади Сарбасов марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Вазир ўринбосари таклиф этилаётган Ижтимоий кодекси лойиҳасида пенсия таъминоти тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Уларга кўра, мавжуд базавий пенсия кейинги 5 йил ичида ошади.
«Меҳнат пенсияси миқдорини ҳисоблаш учун фойдаланиладиган даромаднинг энг юқори миқдори 46 БҲМдан 55 БҲМга ёки ўртача иш ҳақининг 70 фоизигача оширилади. Келажакдаги пенсионерлар учун эса 2024 йил 1 январдан бошлаб иш берувчилар томонидан қўшимча пенсия тўлови жорий этилади. Кодекс лойиҳасига омонатчиларнинг ўз активларини бошқариш ҳуқуқини кенгайтиришга оид ўзгартишлар киритилади. Эндиликда фуқаролар белгиланган лимитдан ошиб кетган пенсия жамғармасидан фақат даволаниш ва уй-жой сотиб олиш учун фойдаланиши мумкин. Омонатчилар пенсия жамғармасининг 50 фоиздан кўп бўлмаган қисмини активларни бошқарувчи компанияга ўтказиб, бундай компанияни ўзлари танлаши мумкин», — деди Акмади Сарбасов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай