Келгуси 2 йилда нефт нархи қандай ўзгариши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов нефт нархининг келажагига оид прогнозлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Нархни башорат қилиш, эҳтимол, энг қийин вазифадир. Аммо объектив равишда кейинги йилларда содир бўлган воқеаларни ҳисобга олиш мумкин. Нарх тушганига ҳам гувоҳ бўлдик. Пандемия даврида экспорт занжири узилиб, ортиқча нефт қазиб олиш қайд этилди. Таклиф талабдан ошиб кетгани учун нарх ҳам тушиб кетди»

, - деб эслайди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ўша даврдаги паст истеъмол даражасидан аста-секин чекиниш кузатилмоқда.

«Дунёда рўй бераётган айрим ҳолатлар туфайли нефт истеъмоли ортиб бормоқда. Нархи бир баррел учун 100 доллар. Бу нефт ишлаб чиқарувчилар учун қулай нарх. Яқин 1-2 йил ичида нефт нархи бир баррел учун 100 доллар атрофида бўлади, деб ҳисоблаймиз. Бу менинг ҳозирги вазият ҳақидаги шахсий фикрим»

, — деди вазир.

Шунингдек, Болат Ақшолақов Қозоғистонда нефт қазиб олиш ҳажми икки йил ичида 85,7 миллион тоннадан 103-107 тоннагача ошишини маълум қилди. Шу тариқа, жорий логистика қувватидан ортган ҳажмни Озарбайжон орқали экспорт қилиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар
telegram