Келажакда Туркистон йилига 5 миллион сайёҳни қабул қилади

TÚRKİSTAN. КKazinform - Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Рашид Аюпов Туркия-Қозоғистон ишбилармонлар уюшмаси Бош котиби Анзор Ҳусейнов билан учрашди.

Келажакда Туркистон йилига 5 миллион сайёҳни қабул қилади

Томонлар минтақадаги сармоявий муҳитни яхшилаш, Туркия ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида ишбилармонлик алоқалари ва ҳамкорликни рағбатлантириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири .


Учрашувда икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

«Барча ишлар Туркистонни 2050 йилгача ривожлантиришнинг Комплекс бош режаси асосида амалга оширилмоқда. Шаҳар тарихий ва сайёҳлик марказига айланади. Келажакда йилига 5 миллион кишини қабул қилишни режалаштирганмиз. Туркистон вилоятида Туркия билан қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилди ва келгусида агросаноат мажмуаси ва қайта ишлашда уларнинг сонини кўпайтирамиз», - деди Рашид Аюпов.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари меҳмонни Туркистон вилоятининг сармоявий имкониятлари билан таништириб, турк тадбиркорларини ҳамкорликка таклиф қилди.


Муаллиф: Айнур Ақбаева