Келаси йили Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Беларусь
Фото: Белта

ASTANA. Kazinform – Беларусь президенти сайлови 2025 йилнинг 26 январида бўлиб ўтади, деб ёзади БЕЛТА агентлиги.

Беларусь Марказий сайлов комиссияси раиси Игорь Карпенко Вакиллар палатаси йиғилишида Беларусь Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Беларусь халқаро майдонда спорт ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида Беларусь Республикаси спорт ва туризм вазири ўринбосари Александр Барауля билан учрашиб, спорт ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Сўнгги хабарлар
telegram