Кеча Ўзбекистонда 124 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 81 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 18 март ҳолатига кўра, 124 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 81 095 тага етди. Шундан 79 631 нафари соғайган. Айни пайтда 842 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги хабарлар