09:50, 17 Август 2020 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда пневмония билан 141 киши касалланган
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда коронавирус аломати бор пневмония билан 141 киши касалланиб, 2 киши вафот этди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

1 августдан бери коронавирус аломати бор пневмония билан касалланганлар сони 18606 нафарга етди, шундан 218 нафари вафот этган.
Аввал хабар қилинганидек, ўтган кун давомида 337 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Уларнинг 172 таси клиник белгиларсиз ташувчи сифатида рўйхатга олинган.