Кеча дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони рекорд даражага ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда бир кунда коронавирусни юқтириш ҳолатлари рекорд даражада кўпайди, деб хабар беради Kazinform dw.comга асосланиб.
None
None

6 сентябрь, якшанба куни, Джон Хопкинс университети томонидан олиб борилган дунё статистик маълумотларига кўра, 24 соат ичида 304 626 та ҳолат қайд этилган. Аввалги рекорд 14 августда ўрнатилган бўлиб, ўшанда 304 351 нафар бемор рўйхатга олинганди.

Аммо сўнгги 24 соат ичида вирусдан вафот этганлар сони деярли икки баравар камайди. 14 август куни 10 135 киши вирусдан вафот этган бўлса, охирги 24 соат ичида 5 637 киши вафот этган.

Эпидемия бошланганидан бери 26 882 530 киши коронавирус юқтирган, 879 580 киши COVID-19дан вафот этган.

Энг кўп ўлим сони АҚШда қайд этилган. Мамлакатда 6,2 миллион кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва 188,5 минг киши вафот этган. Иккинчи ўринда турган Бразилияда 4,1 миллионта ҳолат қайд этилган ва 126,2 минг киши вафот этган. Учинчи ўринда - Ҳиндистон. У ерда 4,1 миллион киши вирус юқтирган ва 70,6 минг киши вафот этган. Бироқ, Ҳиндистонда касалланиш сони ҳар куни кескин ўсиб бормоқда.


Сўнгги хабарлар