Кеча 7 тенгега арзонлаган доллар бугун аста-секин ўсишни бошлади

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

КАSЕ фонд бозоридаги кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,73 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 453,13 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 22 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 452,34 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,80 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 453 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 455,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 451 тенге, сотиб олиш нархи - 455 тенге.

Россия рубли 4,74-4,88 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар