«ҚазМунайГаз” АЖ кўмагида Орол денгизининг қуриган тубига 4,4 миллион тупдан ортиқ саксовул кўчатлари экилади

ASTANA. Kazinform – ҚМГ бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев, Қизилўрда вилояти ҳокими Нурлибек Налибаев, шунингдек, ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Нуркен Шарбиев 5 апрель куни Орол денгизининг қуриган тубига саксовул кўчатларини экиш тадбирида иштирок этди.

сексеуіл егу
Фото: «ҚазМунайГаз” МК” АЖ

Ушбу лойиҳа Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатни кўкаламзорлаштириш бўйича экологик ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

сексеуіл егу
Фото: «ҚазМунайГаз” МК” АЖ

“Қозоқ халқи саксовулни қадимдан қадрлаб келади. Табиатни муҳофаза қилиш ва ҳаётнинг янгиланишини ифодаловчи бу ўсимликнинг қадрини қозоқ халқи юқори баҳолайди. Корхоналаримиз жойлашган ҳудудларни ободонлаштиришда фаол иштирок этиб келмоқдамиз. ҚМГ қуриб қолган Орол денгизи тубидаги 15 минг гектар майдонга 4 миллион тупдан ортиқ саксовул кўчатларини экиш мажбуриятини олди. Шу тариқа биз компаниянинг яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва келажак авлодлар учун табиатни асрашга қўшаётган ҳиссасини оширамиз. Шунингдек, бу барқарор ривожланиш тамойилларига қатъий амал қилаётганимизнинг ифодасидир”, – деди Мағзум Мирзағалиев.

сексеуіл егу
Фото: «ҚазМунайГаз” МК” АЖ

Экилган саксовул кўчатлари Орол денгизини ҳар йили қуриб бораётган тубини чанг ва туздан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга, бу ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш, чўлланиш жараёнини секинлаштириш имконини беради.

Шундай қилиб, «ҚазМунайГаз” нафақат мамлакат иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшмоқда, балки ижтимоий соҳа ва экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини ҳам оширмоқда.

Агар саксовулнинг бошқа ўсимликлардан фарқи ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг бир илдизи тўрт минг тонна қумни тежаш имконини беради. Етти йилдан сўнг 15 минг гектар майдонга экилган саксовул 15 минг тонна туз, чанг ва қумни сақлаб қолади.

сексеуіл
Фото: «ҚазМунайГаз” МК” АЖ

Вилоятда чорвачиликда ҳам саксовуллар фойдали. Чунки унинг ниҳоллари чорва учун озуқа сифатида ишлатилиши мумкин.

Лойиҳа Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлигининг Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Умуман олганда, “ҚазМунайГаз” компаниялар гуруҳи мамлакатни ободонлаштиришга ўз ҳиссасини қўшиб, ҳудудларда кўчат экишни анъанага айлантирди. Масалан, 2023 йилда «ҚазМунайГаз” ўз кучи билан 40 мингга яқин дарахт экди.

Сўнгги хабарлар