20:00, 09 Ноябрь 2022 | GMT +5
«ҚазМунайГаз» акцияларини сотувга чиқариш ҳақида ҳужжат қабул қилинди
ASTANA. Kazinform - «ҚазМунайГаз» компанияси акцияларини ІРО жамоатчиликка чиқаришга йўл очувчи ҳукумат қарори эълон қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси» акциядорлик жамияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «ҚазМунайГаз» миллий компанияси акциялари умумий сонининг 15,42 фоизидан, 94 109 125 (тўқсон) донадан ошмайдиган ўзининг оддий акцияларини фонд директорлар кенгашининг қарори билан тасдиқланган нарх, миқдор ва тузилма бўйича сотишга чиқаради»
, — дейилади ҳукумат қарорида.
Қарор биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин.
Яқинда «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиев жамғарма «ҚазМунайГаз»нинг 30 миллион 505 минг 974 дона оддий акциясини сотиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.
Битта оддий акциянинг нархи тахминан 8 406 тенгени ташкил қилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай