“Kazinform” халқаро ахборот агентлиги – 104 ёшда

Kazinform
Коллаж Kazinform

ASTANA. Kazinform - Бугун, 13 август куни Қозоғистондаги энг қадимги медиа ресурслардан бири – “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги ўзининг 104 йиллигини нишонламоқда.

Биринчи қозоқ ахборот агентлиги 1920 йилда РОСТАнинг Оренбург-Торғай бўлими негизида очилган.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

Ушбу ахборот агентлигининг ҳозирги эгаси – “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги 2022 йилда "Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси" НАЖ таркибига қўшилиш орқали қайта ташкил этилган.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

Агентлик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1925 йилда унинг номи КазРОСТ деб ўзгартирилди.

1937 йилда эса "КазТАГ" номи билан Қозоғистон ССР Вазирлар Кенгашига тақдим этилди.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

Орадан 60 йил ўтиб, яъни 1997 йил 10 сентябрда Қозоғистон Республикаси Президентининг 3629-сонли Фармони билан “Қозоғистон ахборот агентлиги (КазАА)” республика ғазначилик корхонасига айлантирилди.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

2002 йил 8 ноябрда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 1186-сонли қарорига асосан КазААГ негизида “Қозоғистон ахборот агентлиги” (“ҚазАқпарат” МК”) миллий компанияси ташкил этилди.

2008 йил 3 июлда Агентлик Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 668-сонли қарорига асосан “Арна Медиа” миллий ахборот холдинги” акциядорлик жамияти таркибига кирди.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

2012 йил августидан 2014 йилгача “Қозоғистон” РТРК” АЖ аъзоси бўлган.

2014 йил январь ойида “Kazinform” мамлакатнинг биринчи халқаро ахборот агентлиги (ХАА) мақомини олди ва ўз тарихининг янги даврини бошлади.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

2020 йилда “КазКонтент” АЖ “Kazinform халқаро ахборот агентлиги” АЖ таркибига қўшилди ва қайта ташкил этилди.

Агентлик бир асрдан кўпроқ вақт давомида сиёсат, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва жамият ҳаётига оид ишончли ва тезкор ахборот манбаи сифатида ўз обрўсини сақлаб келмоқда.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

Kazinform янгиликлари қозоқ, рус, инглиз, хитой ва ўзбек тилларида тарқатилади.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

2004 йил 14 февралда “Kazinform” миллий компаниясининг Қозоғистон бўлими Қозоғистонда биринчи марта лотин алифбосига асосланган миллий тилда янгиликларни тарқатишни бошлади.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

Асос сифатида академик Абдулали Қайдар томонидан тайёрланган лотин графикаси намунаси олинди. Кейинчалик бу версия мутахассислар орасида “Kazinform нусҳаси” деб аталиб кетди.

Бунинг шарофати билан хориждаги кирилл алифбосини ўқий олмайдиган ватандошларимиз ўз тарихий ватанларида содир бўлаётган воқеалар билан танишиш имконига эга бўлди.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

“Kazinform”нинг марказий офиси Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида жойлашган.

Ахборот агентлигининг шахсий мухбирлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ишлайди.

Қазақпарат - 104 жыл
Фото: Kazinform мұрағатынан

Агентликнинг Россия, Хитой, Туркия, Европа, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Иорданияда ўз мухбирлари мавжуд.

Бу мамлакатда ва жаҳонда бўлаётган янгиликларни тез ва аниқ тарқатиш имконини беради.

Сўнгги хабарлар
telegram