Қазгидромет: Жума кунги об-ҳаво маълумоти

6 октябрь куни фронтал қисмларнинг ўтиши билан Қозоғистоннинг ғарби, шимоли-ғарби, жануби ва жануби-шарқида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудлари антициклон тизмаси таъсирида бўлади, ёмғирсиз ҳаво кутилмоқда. Барча ҳудудларда туман тушиши мумкин, жануб ва жануби-шарқда кучли шамол эсади, дея хабар беради Каzinform “Қазгидромет” РДКга таяниб

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Хусусан, Ақмола вилоятининг маркази ва шарқида кечаси тупроқ юзасида 3 даража совуқ кузатилади.

Туркистон вилоятининг шимоли, чўл ҳудудлари, маркази, шарқи ва жанубида ёнғин хавфи мавжуд.

Жамбил ва Манғистау вилоятлари, Атирау вилоятининг жануби ва шарқида ёнғин хавфи юқори.

Сўнгги хабарлар