Қазгидромет : Якшанба куни айрим ҳудудларда туман тушиб, 3 даража совуқ бўлади

Қазгидромет синоптиклари 24 сентябрь, якшанба кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

Антициклон туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.

Фақат мамлакат шарқи ва жануби-шарқида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, ёмғир, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор кўринишида ёғингарчилик) кузатилади.

Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида, Абай вилояти ғарбида, Қарағанди вилояти шарқида кечаси 1-3 даража совуқ бўлади.

Шунингдек, Ақмола вилоятининг ғарбий, шимоли ва шарқида, Қостанай вилоятининг шимоли ва ғарбида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Павлодар вилоятининг шимоли ва жанубида кечаси тупроқ юзасида 1-2 даража совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар