Қазгидромет учта ҳудудда иссиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 7 август куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.
Атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавонинг беқарор характерини сақлаб қолади: ёмғир, дўл ёғади ва бўрон бўлади, мамлакат ғарби ва шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғади.
Фақат мамлакат жануби ва марказида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Республика бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
“Кундузи Алмати, Атирау, Қизилўрда, Манғистау, Ақтўбе, Жамбил, Улитау, Жетису вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жанубида, Қостанай, Абай вилоятларида, Туркистон вилояти ғарбида, чўл ҳудудларида кучли жазирама бўлиши кутилмоқда.
Мангистау жанубида, Ақтўбе, Қизилўрда вилоятларида жуда иссиқ бўлади”, — деб ёзади синоптиклар.
Алмати, Атирау, Жетису, Абай вилоятларида, Улитау вилоятининг шарқида, Қарағанда вилоятининг ғарби, шимоли, жанубида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жанубида, марказида, Шарқий Қозоғистон вилояти марказида, Ақмола вилоятининг жануби-ғарбида, Павлодар вилоятининг жануби-шарқида, марказида юқори ёнғин хавфи мавжуд.
Манғистау, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Улитау вилоятларида, Алмати шаҳрининг шимоли ва марказида, Жетису вилоятида, Атирау вилоятининг жанубида, Қостанай, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Абай вилоятларининг жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.